АсосийJamiyat

Бугун Ўзбекистонда қандай об-ҳаво бўлиши кутилмоқда?

'Бугун Ўзбекистонда қандай об-ҳаво бўлиши кутилмоқда?'ning rasmi

"Ўзгидромет" хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, фақат республиканинг шимолида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 8-13° илиқ атрофида бўлади.

Пойтахтда вақти-вақти билан ёмғир ёғиши кутилаётгани айтилмоқда. Қайд этилишича, ҳарорат 9-11° илиқ бўлади.

Шунингдек, тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 2-7° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар