"ПСЖ" ҳимоячиси Серхио Рамос ёзда парижликлар сафини тарк этиши мумкин. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди.
Қайд этилишича, "ПСЖ" раҳбарияти жароҳатдан тўлиқ фориғ бўлмаётган Рамосдан норози ва ёзда у билан хайрлашиши мумкин. У жароҳати сабабли Чемпионлар лигасида ҳам жамоасига ёрдам бера олмаяпти.
Жорий мавсумда испаниялик 35 ёшли ҳимоячи "ПСЖ" сафида 5та учрашувда майдонга тушган.






