Швеция терма жамоаси ҳужумчиси Златан Иброҳимович эртага жуда қайси жамоа сафига қўшилишини айтади.
“Эртага, 7 июнь куни жуда муҳим хабарни эълон қиламан. Ўйлайманки, бу ёзги трансфер бозорини ларзага келтиради” – деди Златан.
Аввалроқ 34 ёшли футболчи “Манчестер Юнайтед” сафига ўтишга рози экани маълум бўлганди. Катта эҳтимол билан у айнан “МЮ”да ўз фаолиятини давом этиради.
Эслатиб ўтамиз, Иброҳимовичнинг сўнгг клуби ПСЖ бўлган. У 2012-2016 йиллар давомида парижликлар шарафини ҳимоя қилиб келди.





