АсосийJamiyat

Киевда ва Украинанинг бошқа шаҳарларида қолиб кетган фуқароларимизни хавфсиз эвакуация қилиш бўйича ишлар давом эттирилмоқда — ТИВ

'Киевда ва Украинанинг бошқа шаҳарларида қолиб кетган фуқароларимизни хавфсиз эвакуация қилиш бўйича ишлар давом эттирилмоқда — ТИВ'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, Киев шаҳрида ҳалигача эвакуация қилинмаган Ўзбекистон фуқаролари бор экан. Уларни олиб чиқиб кетиш учун қандай чоралар кўрилмоқда, мазмунида саволлар бермоқда. 

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Юсуп Кабулжанов бу бўйича жавоб берди

"Киевда ва Украинанинг бошқа шаҳарларида қолиб кетган фуқароларимизни хавфсиз эвакуация қилиш бўйича ишлар давом эттирилмоқда. Мамлакат пойтахтида диаспора вакиллари Элчихона транспортини жалб қилган ҳолда аёллар, болалар ва кексаларни Киев ва унинг атрофидаги ҳудудлардан шаҳар темир йўл стансиясига етказмоқдалар", - дейди Кабулжанов.

    Бошқа янгиликлар