АсосийJamiyat

Элчихонамиз жуда яхши ишлади. Ҳеч қанча пул ишлатганимиз йўқ — Украинадан қайтган фуқаро

'Элчихонамиз жуда яхши ишлади. Ҳеч қанча пул ишлатганимиз йўқ — Украинадан қайтган фуқаро'ning rasmi

Аввалроқ, кеча, 2 март куни "Uzbekistan Airways" АЖнинг учта самолёти билан 671 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароси Полшанинг Катовице аэропорти орқали Украинадан эвакуация қилингани ҳақида хабар берган эдик. Улар орасида 129 аёллар, 82 болалар ва 14 чақалоқлар бор экани маълум қилинганди.

Даракчи нашри мухбирлари эвакуация қилинган юртдошларимизнинг фикри билан танишди. Улардан бири Украинага ишлаш учун кетганини, кўп ўтмай уруш бошланганини маълум қилган:

—Биз ишлаш учун Украинага кетганмиз. Кейин уруш бошланиб кетди. Мамлакатимиз бизни Польша орқали қайтариб олиб келди. Барчамизни жуда яхши кутиб олишди. Шукр, соғ-омон қайтиб келдик. Украинадаги уруш жараёнларига бевосита гувоҳ бўлмадим, ўз  кўзим билан кўрмадим, аммо у ердаги шовқин ҳаммамизга эшитилди. Жуда қўрқинчли эди. Элчихонамиз жуда яхши ишлади. Ҳеч қанча пул ишлатганимиз йўқ, давлатимизни ўзи бизни қайтариб олиб келди. Давлатимизга, Президентимизга катта раҳмат, — дейди фуқаро.

    Бошқа янгиликлар