3 июнь куни маҳаллий вақт билан тунги соат 00:17 да Ўзбекистоннинг шарқий ҳудудида 4,3 магнитудали зилзила кузатилди.
Европа Ўртаер денгизи сейсмология маркази маълумотларига кўра, зилзила эпимаркази Фарғонадан 14 км, Янги Марғилон шаҳарчасидан 8 км ва Тошкентдан 224 км узоқликда жойлашди.
“Тошкент” сейсмомаркази маълумоти бўйича ерости силкиниши Фарғона водийси шаҳарларида 3 баллни, пойтахтда 1,5 баллни ташкил этди.





