Россиялик миллиардер Роман Абрамович шу ҳафта якунига қадар "Челси"ни сотиб юбориши мумкин. Бу ҳақда The Telegraph хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Британиялик депутатлар унга клубни сотиб юборишни таклиф қилмоқда. Ҳозирдан "Челси"ни сотиб олиш бўйича учта бизнесмен тайёр турибди ва улар исталган вақтда Абрамович билан музокараларга кириши мумкин. Ўз навбатида Абрамович ҳам унга нисбатан қўйилган санкциялар туфайли жамоани биринчи маротаба сотиб юборишни ўйлаши мумкин.
Аввалроқ Абрамович "Челси" бўйича таклиф қилинган 2,2 миллиард фунт стерингни рад этган ҳамда жамоани сотмаслигини маълум қилган эди.
"Челси" айни вақтда россиялик олигархдан 1,51 миллиард фунт стерлинг қарздор.
Маълумот учун, Роман Абрамович 2003 йилдан буён клуб хўжайини ҳисобланади. Ортда қолган вақт давомида жамоа 21 маротаба жамоавий совринларга эга бўлган.






