АсосийJamiyat

Тошкентда ўқувчилар нега қизил галстук тақишга мажбур қилинди? ХТВ ҳолатга муносабат билдирди

'Тошкентда ўқувчилар нега қизил галстук тақишга мажбур қилинди? ХТВ ҳолатга муносабат билдирди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар, Учтепа туманидаги 283-сонли мактаб ўқувчиларига қизил галстук тақдирилганлиги мавзуси кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Шу сабаб Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби ҳолат юзасидан тушунтириш берди.

Қайд этилишича, мактаб маъмурияти мактабнинг бугунги очилиш маросимига ота-оналар билан келишилган ҳолда бошланғич синфларга эркаклар галстукининг қизил рангини, катта синфларга кўк рангини тақиш танланган.  

"Қолган кунлари мактаб галстук тақишни талаб қилмаган оқ кўйлак, тўқ кўк шимда келиши зарурлиги айтилган",-дейилади хабарда мазкур масалани сиёсийлаштирмасликни сўраб.

Бошқа янгиликлар