АсосийJamiyat

ССВ Навоийда эскалатордан тушиб кетган боланинг соғлиғи бўйича маълумот берди

'ССВ Навоийда эскалатордан тушиб кетган боланинг соғлиғи бўйича маълумот берди'ning rasmi

Шу йилнинг 18 февраль куни Навоий шаҳрида жойлашган “Янги ҳаёт” савдо мажмуасидаги эскалатордан мувозанатни йўқотиб, пастга қулаб тушган бобо ва унинг набираси ҳақида хабар берган эдик.

Мазкур бахтсиз ҳодиса туфайли 1969 йилда туғилган фуқаро Ш.Т. воқеа жойида вафот этган бўлса, унинг 3 ёшли набираси А.Т. оғир аҳволда вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт марказига ётқизилган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича, жорий йил 23 февраль ҳолатига кўра, беморнинг умумий ҳолати динамикада яхшиланиб бормоқда. Айни пайтда вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт марказининг тажрибали шифокорлари томонидан стандарт бўйича муолажалар давом эттириляпти.

Шунингдек, боланинг аҳволи Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказининг малакали мутахассислари томонидан кунлик назорат қилиб борилмоқда.  

Бемор яқин кунларда реанимациядан болалар бўлимига ўтказилиши режалаштирилган.

    Бошқа янгиликлар