Аввалроқ, Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи ва аҳоли ҳаёти билан танишиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасига жўнаб кетгани ҳақида хабар берган эдик.
Аҳамиятлиси шундаки, бортида Президент Шавкат Мирзиёев бўлган самолёт парвози Тошкентдан Мўйноққа тўғридан-тўғри амалга оширилди
Darakchi.uz журналистининг хабар беришича, Президент Қорақалпоғистон масъулларидан мактаблардаги 1-4 синфларга тушлик йўлга қўйилган-қўйилмаганини сўради.
Бунга жавобан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Қаҳрамон Сариев: "Тушлик тарқатиляпти. Ҳаммага маъқул келяпти. Ҳатто, баъзи ўқувчилар уйларига ҳам олиб кетаётган экан", - деди.
"Майли, уйларига олиб боришсин. Сал бой бўлсак, уйидагиларга ҳам қилиб берамиз", - деди Шавкат Мирзиёев.
Шунингдек, давлат раҳбари:
"Шундай давом этаверсак, келажакда тушликни 5-6-7 синфларга, кейин 10-11 синфларга ҳам ташкил қиламиз", - дея қўшимча қилди.






