АсосийJamiyat

Ҳафтада 2 марта Тошкент-Мўйноқ, Мўйноқ-Нукус парвозлари амалга оширилади — Президент топшириғи

'Ҳафтада 2 марта Тошкент-Мўйноқ, Мўйноқ-Нукус парвозлари амалга оширилади — Президент топшириғи'ning rasmi

Аввал хабар берганимидек, бугун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи ва аҳоли ҳаёти билан танишиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасига жўнаб кетди. Айни пайтда давлат раҳбари мўйноқликлар билан суҳбат қилмоқда. 

“Ҳозир топшириқ бердим, ҳафтада 2 марта Тошкент-Мўйноқ, Мўйноқ-Нукус парвозлари амалга оширилади” – деди президент мўйноқликлар билан учрашув чоғида, дея хабар бермоқда "Даракчи" мухибири Сардорбек Раҳмонқулов. 

Маълумот учун, Мўйноқ тумани Қорақалпоғистоннинг энг чекка Оролбўйи туманларидан бири бўлиб, шундай бўлишига қарамасдан, мазкур туманга сўнгги йилларда катта куч ва маблағлар сафарбар этилган.  

Бир пайтлар ҳаёт қайнаган, аҳолиси балиқчилик билан шуғулланган порт туманда Оролнинг қуриши натижасида ҳаёт кечириш оғирлашиб борган. Кўпчилик бошқа ҳудудларга кўчиб кетган. Аммо қаратилаётган  эътибор сабабли унинг келажагига ишониб, Мўйноқдан қўшни давлатларга кўчиб кетганлар қайтиб келишмоқда. Мўйноқ аҳолиси ортиб бормоқда.

    Бошқа янгиликлар