Интернетдаги ижтимоий тармоқларда Chevrolet Nexia автомобилининг янги модели нархлари жойлаштирилди, деб хабар беради “Uz24.uz”.
Янги автомобилнинг тақдимот маросими шу йилнинг 27 май куни Тошкентда ўтказилди.
В синфдаги седан T250 платформаси базасида ишлаб чиқарилади ва Nexia’нинг одатий моделининг ўрнини босади.
Янги Nexia-3 автомобили нафақат Ўзбекистон ва МДҲ мамлакатлари, балки Яқин Шарқ ҳамда Африка мамлакатлари автобозорларида ҳам сотилади.
Унинг улгуржи баҳоси 35,8 миллион сўмдан бошланади, ярим люкс - 38,7 миллион сўм, люкс - 44,1 миллион сўм.
Автомобилнинг чакана баҳоси 47,7 миллион сўм бўлиб, ярим люкс - 51,4 миллион сўм, люкс - 58,6 миллион сўм.
Ҳозирча мазкур маълумот GM Uzbekistan томонидан тасдиқланмаган.





