Англиянинг “Манчестер Юнайтед” жамоаси раҳбарияти бош мураббий Луи ван Гални ўз лавозимидан озод этди. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, “МЮ” ижрочи директори Эд Вудворд бугун тонгда ван Гал билан учрашиб, унга клубда олиб борган иши учун ташаккур билдирди ҳамда “МЮ”ни Жозе Моуриньо бошқаришини айтиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ португалиялик мутахассис “Манчестер Юнайтед”ни бошқаришга розилик билдирганди. Клуб расмийлари ва мураббий 24 май санасида учрашиб, 3 йиллик битимнинг шартларини келишиб олиши айтилмоқда.
24 МАЙ КУНИ ЎЗБЕКИСТОНДА ҚАНДАЙ ОБ-ҲАВО КУЗАТИЛАДИ?https://t.co/ORo8Rmcs1B pic.twitter.com/FJFYqPt9hT
— DARAKCHI.UZ (@darakchi_news) 23 мая 2016 г.





