2022-йил 28-январь куни соат тахминан 02:30 ларда Когон туман “Тутикунда” МФЙ "Туткунда” қишлоғида яшовчи, 1990-йилда туғилган Ж.Ж Бухоро тумани “Работипоён” МФЙ “Урганжиён” қишлоғида яшовчи, 2000-йилда туғилган И.А билан ўзаро келиша олишмай қолади.
Ўзаро келишмовчилик оқибатида улар жанжаллашиб қолади,.
Натижада Ж.Ж фуқаро А.Ини бош ва юз соҳаларига қўли билан қасддан уриб, баданига оғир шикаст етказган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
Жабрланувчи А.И олган тан жароҳатлари натижасида RSHTYOIM Бухоро филиали жонлантириш бўлимида кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИБ Тергов бошқармаси томонидан Ж.Жга нисбатан Ўзбекистон Ресбубликаси жиночт кодексининг 104-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи қамоққа олинган.






