2022 йил 30-январ куни соат 1:40 ларда Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани ҳудудида жойлашган, “Умакай” мунтазам ЙПХ масканида Қашқадарё-Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган, Косон туманида яшовчи, фуқаро Ҳ.Ў. бошқарувидаги “Кообалт” автомашинаси тўхтатилади. Машина юкхонасида қопларга жойлаштирилган, ҳеч қандай ҳужжатларсиз, санитария-гигиена талабларига зид, келиб чиқиши номаълум бўлган тахминан 230 кг гўшт маҳсулотлари борлиги аниқланган.
Мазкур гўшт маҳсулотлари белгиланган тартибда вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими, озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги микробиология ва ветеринария-санитария экспертиза лабораториясига топширилган.






