Аввал хабар қилганимиздек, “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.
Фармон билан “Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари” тамойили асосида ишлаб чиқилган 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва уни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тасдиқланди. Ўзбекистоннинг келгуси 5 йил тақдири акс этган ҳужжатда қатор ташаббуслар акс этган.
Унга кўра, Соғлиқни сақлаш соҳасида ҳам аҳоли учун бир қанча енгилликлар яратилмоқда.
Масалан:
- 105 та оилавий шифокор пункти ва 31 та оилавий поликлиника ташкил этилади;
- хусусий тиббиёт ташкилотларида Давлат бюджети ҳисобидан имтиёзли тоифагадаги шахсларга бепул тиббий хизматлар кўрсатиш механизми жорий қилинади.
- 2022 йил 1 июлдан “оилавий шифокор” йўналиши бўйича мустақил фаолият амалга оширишга рухсат берилади.






