Ҳалокат кеча, соат 18:50 ларда “Қамчиқ” довонининг 235-километрида “Водий-Тошкент” йўналишида содир бўлган. Ҳаракатланиб келаётган “Спарк” русумли автомобил ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши натижасида йўл четидаги ҳандаққа тушиб кетган.
ФВВ берган маълумотга кўра, зудлик билан айтилган манзилга, “Қамчиқ” Махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси ходимлари етиб бориб, махсус техника ва асбоб-анжомлар ёрдамида автомобил ҳандақдан чиқариб олинган.






