ССВ Матбуот котиби Тараққиёт стратегиясида белгиланган оналик ва болаликни муҳофаза қилишга доир қуйидаги устувор вазифаларни санаб ўтди:
Унга кўра,
- 46 та туманлараро перинатал марказ ташкил этилади;
- ушбу муассасалар кадрлар, тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланади.
Ўтган йили бошланган амалиёт давом эттирилиб, 15 ёшгача бўлган болалар ва ҳомиладорлар 7 турдаги витаминлар комплекси билан бепул таъминланади.
Жумладан,
- 10 ёшгача болалар ичак паразитларига қарши препаратлар;
- 2 ёшгача болалар витаминларга бой қўшимчалар,
- 15 ёшгача болалар, ҳомиладор ва эмизикли аёллар йод препарати билан таъминланади.
- 2 ёшгача бўлган болалар инфекцион касалликларга қарши 13 турдаги вакциналар билан эмланади.






