Интеллектуал мулк агентлигининг Интеллектуал мулк ҳимояси марказлари томонидан дорихоналарда ўтказилган ўрганиш ишлари натижасида контрафакт дори воситалари аниқланди.
Шу муносабат билан Адлия вазирлиги аҳолига огоҳлантириш билан чиқди.
"Истеъмолчиларни дори воситаларини харид қилишда огоҳ бўлишни сўраб қоламиз.
Харидор контрафакт дорини асл маҳсулот билан адаштириб сотиб олиши оқибатида кутилган натижага эга бўлмаслиги мумкин.
Унутманг, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик кодексига биноан ўзганинг товар белгисидан қонунга хилоф равишда фойдаланганлик учун жавобгарлик белгиланган",–дейилади вазирлик ахборот хизмати хабарида. .






