АсосийJamiyat

"Фарзандига буни раво кўрган бу аёл ўзидан ҳам воз кечиб бўлган, аслида"

'"Фарзандига буни раво кўрган бу аёл ўзидан ҳам воз кечиб бўлган, аслида"'ning rasmi

Аввалроқ Тошкентда она 3 яшар қизалоқни айиқ қафасига ташлаб юборгани ҳақида маълумот берган эдик.

Ушбу ҳолат юзасидан онага нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида ҳам ёзган эдик.

Шундан сўнг, аёл олий ўқув юртларидан бирида ўқитувчи бўлиб ишлаши, Россияга кетган эри билан бирга яшамаётганлиги сабабли руҳий тушкунликка тушиб қолгани маълум бўлганди.

3 ёшли қизини айиқ қафасига ташлаб, барчани ғазабига сабаб бўлган бу аёлни ланатлаётганларга депутат Алишер Қодиров қарши чиқди.

"Бугун ҳамма фарзандини айиқ олдига ташлаш даражасига етиб борган аёлни лаънатламоқда.  Буни қўллаб қувватламайман!

Аёл заифадир. Заифалик инқирозда яққол билинади. Ширин фарзандига буни раво кўриш учун аёл ўзидан ҳам воз кечиб бўлган, аслида",-дейди Қодиров.

Шунингдек, у қонунчиликда отанинг фарзандига мутлақ жавобгарлигини белгилаб қўйиш зарурлигини таъкидлади.

"Аёллар ҳуқуқини ҳимоя қилишда илғорлар бу аёлни олдида бўлиши керак.  

Ҳолатнинг асосий сабабчиси - Россиядаги ота ҳам жавобгар бўлиши лозим.  Кўп ҳолларда аёлларнинг хор бўлиши заиф эркаклардандир",-дейди у.

    Бошқа янгиликлар