Америка Қўшма Штатларининг шарқий қирғоғида яшовчи ўн минглаб одамлар қор бўрони туфайли электр таъминотидан маҳрум бўлди. Бу ҳақда NBC News телеканали.
Қайд этилишича, маҳаллий аҳоли қор бўронларини сўнгги тўрт йилдаги энг кучлиси деб атамоқда.
Массачусетс штатида 96 мингдан ортиқ одам чироқсиз қолган. Бошқа ҳудудларда ҳам электр таъминоти тўхташи кутилмоқда.
Кучли қор туфайли кўплаб авиа рейслар бекор қилинган. Хусусан, Нью-Йоркнинг иккала аеропорти шанба куни қор ёғиши туфайли деярли тўхтатилган. Эндиликда ҳаво қатновини босқичма-босқич тиклаш ниятида.






