Зангиота туманининг айрим маҳаллалари 31 январь соат 9:00 дан 18:00 га қадар газ таъминотидан узиб турилади.
Хусусан, "Хонобод" ҳудудидаги "Қумариқ", "Жалойир", "Файзли", "Қорасув", "Тараққиёт", "Хонобод тепа", "Хонобод", "Истиқлол", "Нурафшон", "Номданак" МФЙ ларидаги жами 6354 та аҳоли хонадонларида ва 125 та улгуржи истеъмолчилари ҳамда 15 та ижтимоий соҳа объектларида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
Бу ҳақда "Ҳудудгаз Тошкент" газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, "Ҳудудгаз Пойтахт" ГТФ томонидан 2022 йил 31 январь куни Д-720 мм газ тармоғида оловли ишлар олиб борилади.
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
"Етказилаётган ноқулайликлар учун аҳолимиз ва газ истеъмолчиларидан узр сўраймиз"-дейилади хабарда.






