Ўзбекистонлик дзюдочи Муроджон Йўлдошев Алмада шаҳрида бўлиб ўтаётган Португалия Гран-Присида олтин медални қўлга киритди.
Финал учрашувида Муроджон испаниялик Касес Рокани мағлубиятга учратди.
Бу ҳақда Euronews хабар берди.
Қайд этилишича, бу 26 ёшли Йўлдошев учун Гран-при турниридаги илк олтин медалдир.
Уни ғолибга Португалия Олимпия қўмитаси раиси Хосе Мануэл Константино топширгани айтилади.






