АсосийJamiyat

Ўзбекистонда тиббиёт кластерлари ташкил этилади

'Ўзбекистонда тиббиёт кластерлари ташкил этилади'ning rasmi

Ҳудудларда тиббий хизмат кўрсатиш барча йўналишлар бўйича бир жойга мужассамлаштирилиши — илғор ва самарали амалиёт. Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясида бу борада ҳам тегишли вазифалар мавжуд.

Хусусан:

  • Наманган, Фарғона, Сирдарё, Қашқадарё, Навоий вилоятлари ва Тошкент шаҳрида тиббиёт кластерлари ташкил этилади;
  • Қашқадарёда болалар шифохонаси, туғруқ комплекси, скрининг маркази, репродуктив саломатлик маркази жойлашган мужассам бир комплекс “Она ва бола” кластери барпо этилади.  

️Ушбу кластер бола туғилишидан бошлаб, то 18 ёшга тўлгунга қадар бир жойда комплекс тиббий хизмат олиш имкони яратилади.

Чирчиқ, Янгийўл, Олмалиқ, Нурафшон шаҳарларида ҳамда Шайҳонтаҳур туманида поликлиника ва стационар муассасаларни бирлаштирган ҳолда аҳолига тиббий хизмат кўрсатишда қулайликлар яратилади.

    Бошқа янгиликлар