АсосийJamiyat

Навоийда ойлик маош ва мукофот пулларидан норози корхона ишчилари ҳокимлик биноси олдида тўпланишди

'Навоийда ойлик маош ва мукофот пулларидан норози корхона ишчилари ҳокимлик биноси олдида тўпланишди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда “Навоий вилоят ҳокимияти биноси олдида "Qizilqumsement" корхонаси ишчилари тамонидан Норозилик акцияси бўлиб ўтмоқда” сарлавҳаси остида видеохабар тарқалди.

Унда айтилишича, 29 январь куни Навоий вилояти ҳокимлиги биноси рўпарасидаги автотураргоҳда “Qizilqumsement” АЖда меҳнат қилаётган 25-30 чоғли ишчилар тўпланиб, корхонада сўнгги вақтларда ойлик маош, мукофот пули каби тўловлардан норози эканликларини билдиришиб, вилоят ҳокими ушбу масаланинг ижобий ечимини таъминлашга амалий кўмак сўраб мурожаат қилишди.

Бу вақтда Кармана туманидаги “Наврўз” маҳалласи ҳудудини ободонлаштириш ишлари бошида турган Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов воқеа жойига етиб келган ва аҳоли мурожаатларини тинглаган.

Натижада, “Qizilqumsement” АЖ раҳбарияти ва бошқа ишчи ходимлари, шунингдек, вилоят сектор раҳбарлари иштирокида ҳар бир муаммони жойида ўрганиш бўйича, мурожаатчилар билан келишувга кўра, вилоят раҳбари ишчилар билан биргаликда автобусда корхонага борди.

"Корхонанинг 50 нафардан зиёд ишчи-ходимлари қатнашган учрашувда вилоят раҳбарига ойлик маош, мукофот пули, касаба уюшмаси ва хотин-қизлар кенгаши фаолияти, иш шароитининг зарарлилиги (вредность) устамалари каби 20 га яқин масалалар бўйича мурожаатлар бўлди.

Шунингдек, учрашувда корхона ишчи-ходимлари томонидан қилинган ҳар бир мурожаат натижасини вилоят раҳбарининг шахсан ўзи назорат қилиши алоҳида таъкидланди.

Ишчи гуруҳ ахборотида кўрсатилган камчилик ва масалаларнинг ечими бўйича “Qizilqumsement” АЖ маъмурияти томонидан амалга оширилган ишлар якуни бўйича қўшимча маълумот берилади", - дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар