Тошкент шаҳрида 22 ёшгача бўлган боксчилар ўртасидаги Осиё чемпионати ўз якунига етди. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Тарихда илк маротаба ўтказилган мусобақада ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари 16 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритишди.
Шу тариқа, мусобақада эркак боксчиларимиз 12 та олтин ва 1 та бронза, қизларимиз эса 4 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалларига эга чиқишди.






