Британиянинг The Times газетаси Ўзбекистонни май ойида ташриф буюриш учун энг яхши давлатлар рўйхатига киритди. Қайд этилишича, илиқ ва қуруқ об-ҳаволи май ойи иссиқ ёздан фарқли равишда мамлакатга ташриф буюриш учун энг қулай вақт ҳисобланади.
Бу пайтга келиб пойтахтнинг Чорсу бозори баҳорий маҳсулотлар – кўк ўрик (довча), олма, қулупнайга тўлади.
The Times шунингдек, тарихий муҳит ва Шохи Зинда мажмуасига эга Самарқанд ҳамда Арк қалъаси жойлашган Бухорони зиёрат қилишни тавсия қилди.






