Тошкент вилояти Оҳангарон туманида ёши, тахминан, 30-35 ларда бўлган аёл киши мурдаси топилди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар бермоқда.
Қайд этилишича, 27 январь куни соат тахминан 21:30 ларда Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани, «Гулобод» маҳалласидан Паркент тумани, Қизилтоғ қўрғонига олиб борувчи йўлда қизил рангли чамадон ичидан ёши тахминан 30-35 ларда бўлган, осиё миллатига мансуб аёл киши мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган.
Вилоят прокуратураси хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан 27 январь куни Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Мурданинг шахсига аниқлик киритилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари Тошкент вилояти прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.






