Uzbekistan Airways ташкил топганининг 30 йиллиги муносабати билан акция эълон қилди.
Унга кўра, фақат 28 январь куни Uzbekistan Airways'нинг барча рейслари авиачипталарига 30% чегирма билан амал қилади.
Акция қоида ва шартлари:
• 30% чегирмали авиачиптани 2022 йилнинг 28 январь санаси соат 00:00 дан 23:59 (маҳаллий вақт) гача харид қилиш ;
• Авиачиптани www.uzairways.com расмий сайтида, Uzbekistan Airways Sales филиалида ва авиакомпаниянинг Ўзбекистонда Республикасидаги агентларидан харид қилиш;
• Авиаташувлар муддати чекланмаган (авиачиптани расмийлаштириш амалдаги рейслар жадвалига мувофиқ амалга оширилади);
• Чегирма эконом ва бизнес класс тарифларининг барча турларига амал қилади;
• Ушбу чегирмани бошқа чегирмалар билан (болалардан ташқари) қўллаш тақиқланади;
• Чегирма Code Share рейсларида ва савдо битимлари доирасида эълон қилинган тарифлар учун қўлланилмайди.






