"Челси" собиқ бош мураббийи Фрэнк Лэмпард тез орада АПЛда иш бошлаши мумкин. Бу ҳақда The Telegraph хабар тарқатмоқда.
43 ёшли мутахассис "Эвертон" бош мураббийига айланиши мумкин. "Ирислар" Рафа Бенитесдан кейин унинг ўрнига бир нечта мутахассисларнинг номзодларини ўрганиб чиқмоқда. Улар қаторида Лэмпард номи ҳам қайд этилган.
Томонлар тез орада ўзаро учрашувиб олиши ва музокара ўтказиши мумкин.






