АсосийJamiyat

"Бир кунда 100 дан ортиқ мурожаатлар қайд қилинди"

'"Бир кунда 100 дан ортиқ мурожаатлар қайд қилинди"'ning rasmi

Истеъмолчи ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ишонч телефонига келиб тушган шикоятлар ҳақида маълум қилди.

Кеча, 26 январь куни Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг мурожаатларни  қабул қилувчи 1159 ишонч рақамига кўплаб шикоятлар келиб тушган.

Жумладан, эрталаб соат 09:00 дан соат 12:00га қадар  республикамизнинг барча ҳудудларидан 100дан ортиқ мурожаатлар қайд этилган.

Мурожаатларнинг аксариятида кеча мамлакатимизда электр энергияси, газ таъминоти ва ичимлик суви  таъминотида  юзага келган узилишлар ҳамда унинг оқибати билан боғлиқ  ҳолатлар билдирилган.

"Ўз навбатида, Агентлик томонидан ҳар бир мурожаат қатъий назоратга олинган ва эътиборда",-дейилади агентлик хабарида.

    Бошқа янгиликлар