Африка Кубогида 1/8 финалдан ўрин олган марказий баҳс бўлиб ўтди.
Унда Кот-д'Ивуар ва Миср терма жамоалари ўзаро кураш олиб боришди. Асосий ва қўшимча бўлимларда дарвозаларга тўп киритилмади. Пенальтилар сериясида эса омад Мисрга кулиб боқди, - 4:5.
Миср терма жамоасидаги ҳал қилувчи пенальтини Муҳаммад Салоҳ аниқ бажарди.
Аввалроқ 1/4 финал босқичига Марокаш, Тунис, Гамбия, Буркино Фасо, Сенегал ва Камерун терма жамоалари ҳам йўл олишган эди.
Африка Кубоги. 1/8 финал
Кот-д'Ивуар — Миср 0:0
Пенальтилар серияси — 4:5.






