Ўзбек мошининг Хитойга экспорт қилиш ҳажми тўрт баробарга ошди. 2019 йилда 28 минг тонна мош экспорт қилинган бўлса, бу 2020 йилда 75 минг тонна, 2021 йилда эса 112 минг тоннани ташкил этди - қарийб 100 миллион доллар миқдорида маҳсулот экспорт қилинди.
Унга кўра, ушбу маҳсулотни Хитойга олиб киришнинг умумий ҳажмларида Ўзбекистоннинг улуши 37% гача ўсди. Натижада Ўзбекистон Хитойдаги мош таъминотчилари орасида етакчи ўринни эгаллади.
Ўзбекистон Хитойга қуритилган узум етказиб бериш бўйича ҳам етакчи ўринни эгаллаб, ушбу маҳсулотлар умумий импорти ҳажмининг 55% бозор улуши билан ажралиб турибди.






