АсосийJamiyat

1,2 миллион ўқувчи ўрни, 80 фоиз боғчага қамров ва 100 минг ўринли талабалар ётоқхонаси... Масъулларга таълимни ривожлантириш бўйича аниқ топшириқлар берилди

'1,2 миллион ўқувчи ўрни, 80 фоиз боғчага қамров ва 100 минг ўринли талабалар ётоқхонаси... Масъулларга таълимни  ривожлантириш бўйича аниқ топшириқлар берилди'ning rasmi

Давом этаётган давлат рағбарининг йиғилишида, адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш йўналишида стратегияда белгиланган вазифалар ҳақида гапирилди. 

Давлат раҳбари тегишли вазирликларга қуйидаги вазифаларни топширди:

- мактаб таълими сифатини ошириш, келгуси беш йилда мактабларда қўшимча 1,2 миллион ўқувчи ўрни яратиш ҳамда дарсликларни янгилаш;

- барча ҳудудларда мактабгача таълимнинг қамров даражасини 67 фоиздан 80 фоизга етказиш;

- камида 10 та олийгоҳнинг нуфузли халқаро рейтингларга киришини таъминлаш;

- хусусий шериклик асосида 100 минг ўринли талабалар  

турар жойларини барпо этиш;

- бюджетдан дори воситалари ва тиббий буюмларга ажратиладиган маблағларни 3 бараварга ошириш;

- бирламчи тиббиёт хизматлари сифатини ошириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, рақамли тиббиётни кенг жорий қилиш.

    Бошқа янгиликлар