АсосийJamiyat

Наманганда ноутбук машмашаси ортидан мактаб директори ва синф раҳбари ишдан олинди

'Наманганда ноутбук машмашаси ортидан мактаб директори ва синф раҳбари ишдан олинди'ning rasmi

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Наманган вилояти Норин туманидаги 1-мактаб ўқувчисига берилган ноутбук қайтариб олингани ҳақидаги видеомурожаат тарқалган эди

Видеомурожаатдан сўнг вилоят Халқ таълими бўлими ноутбукни таътилдан сўнг барча ўқувчилар орасида тантанали равишда топшириш мақсадида олинганлигини айтди.  

Вилоят Халқ таълими бошқармаси ҳолат юзасидан ўтказилган ўрганиш ишлари натижасини маълум қилиб, мактаб директори ва ўқувчининг синф раҳбарига чора кўрилганини билдирди.

Таъкидланишича, вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан Норин туман халқ таълими бўлими ҳамда 1-сонли мактаб фаолияти юзасидан хизмат текшируви ўтказилиб, мактаб директори Нозимжон Хусанов, ўқувчининг синф раҳбари Санобар Хожимуродова эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

"Юқоридаги ҳолат бўйича камчиликларга йўл қўйгани сабаб Норин туман халқ таълими бўлими мудири Жавлонбек Нурмухаммадовдан тушунтириш хати олиниб, тегишли интизомий жазо чораси қўллаш бўйича халқ таълими вазирига хат киритилди", — дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар