АсосийJamiyat

Қибрайда 4 нафар эгизак дунёга келди

'Қибрайда 4 нафар эгизак дунёга келди'ning rasmi

Кеча, 25 январь куни Қибрай тумани "Бирлик" маҳалласида яшовчи Тоировлар оиласи  учун қувончли кун бўлди. Уларнинг оиласида 2 ўғил ва 2 қиз фарзанд дунёга келди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Қибрай туман ҳокимлиги эгизакларнинг ота-онаси Тоиров Жавоҳир ва Тоирова Маликаларни ушбу қувончли кун билан самимий табриклади.

Эгизакларнинг аҳволи ҳозир қониқарли аҳволда. Она ва болалар саломатлиги қатъий назоратга олинган.

(Изоҳ: сурат интернетдан олинган)

    Бошқа янгиликлар