10-13 феврал кунлари Туркиянинг "туризм маркази" Анталияда Халқаро Велосипедчилар Иттифоқининг 2.1 тоифасига киритилган "Tour of Antalya" велотури ўтказилади.
“Avropa.info”нинг хабар беришича, тадбирни ўтказишдан мақсад туризмни ривожлантиришни рағбатлантириш ва иқлимни ўзгартиришдир.
Велотур Ёшлар ва спорт вазирлиги, Маданият ва туризм вазирлиги, Анталия губернатори, Туркия Велосипед спорти федерацияси ва касаба уюшмалари томонидан ташкил этилган.
Пойгалар Сиде - Анталия, Камар - Анталия, Аспендос - Термессос ва Анталия - Анталия йўналишларида тўртта жойда ўтказилади.
Анталия губернатори Ersin Yazıcı йиғилишда тадбирни ташкил этиш бўйича маълумот берди. Унинг сўзларига кўра, Анталияда туризм фаоллиги давом этмоқда. Қубернатор Анталияда велосипед турларини йўлга қўйиш учун катта имкониятлар мавжудлигини қайд этди.






