Айрим ижтимоий тармоқларда "Тошкент ИЭС" АЖда энергоблок давленияси кўтарилиб ёнмоқда деган мазмун хабарлар тарқалмоқда.
"Иссиқлик электр станциялари" АЖ ушбу хабарларни рад этди. Маълум қилинишича, энергоблок автоматик равишда ҳимоя тизимини ишга тушуши натижасида ўчганда, энергоблок ишлаш даврида ишлаб чиқарилган буғлар, қозон қурилмаларини ҳимоя қилиш мақсадида ҳавога чиқарилади. Бу тизимда нормал технологик жараён ҳисобланади.
Таъкидланишича, айни пайтда, "Тошкент ИЭС" АЖда электр энергиясини ишлаб чиқариш ва энергоблокларни ягона тизимга улаш бўйича зарурий чора-тадбирлар олиб борилмоқда.






