Футбол тарихи ва статистикаси Халқаро Федерацияси — IFFHS 2021 йил якунларига кўра жаҳоннинг энг яхши чемпионатлари рейтингини эълон қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Унга кўра, Ўзбекистон Cоcа-Cоlа Суперлигаси жадвалда 66-ўринни эгаллади (309,5 очко). Бу Осиё миқёсидаги 5-кўрсаткич ҳисобланади. Қитъада фақат Жанубий Корея, Япония, Эрон ва Саудия Арабистони чемпионатлари Ўзбекистон Суперлигасидан юқорида жойлашган.
Умумий рейтингда АҚШ, БАА, Қатар ва Беларусь лигаси Ўзбекистон чемпионатидан пастроқда қайд қилинган.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил якунида ишлаб чиқилган рейтингда Coca-Cola Суперлигаси жаҳонда 48, Осиёда 5-ўринда бўлган эди.






