АсосийJamiyat

Бағдод тумани ҳокими Фарғона шаҳрига ҳоким бўлиб ўтди

'Бағдод тумани ҳокими Фарғона шаҳрига ҳоким бўлиб ўтди'ning rasmi

Бугун, 24 январь куни Халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда Фарғона вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати. 

Сессияда сўз олган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, шаҳар ҳокими вазифасида ишлаб келган Мирзоҳид Убайдуллаев Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ўринбосари – Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори лавозимига тайинлангани, собиқ шаҳар ҳокими фаолияти самарали бўлганлиги, унга катта ишонч билдирилганлигини айтиб ўтди.

Вилоят ҳокими, Назаров Восилжон Шухратович номзодини Фарғона шаҳар ҳокими лавозимига тавсия қилди. "Ташаббускор, изланувчан раҳбар, бефарқ эмас, ҳаракатчан, фидойи, ёш кадрлар бири", - деди Хайрулло Бозоров.

Тавсия этилган номзод шаҳар кенгаши депутатлари томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланди.

Восилжон Назаров 1984 йил Бувайда туманида туғилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. 2006 йилдан молия тизимида меҳнат қилиб келган,  2019-2021йилларда вилоят молия бош бошқармаси бошлиғи, 2021 йилдан Бағдод тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келаётганди.

Эслатиб ўтамиз, сал аввал Бағдод туманига янги ҳоким тайинлангани хабар қилинган эди. 

    Бошқа янгиликлар