АсосийJamiyat

Сардоба туманида эсган кучли шамол икки қаватли уйнинг томини учириб кетди

'Сардоба туманида эсган кучли шамол икки қаватли уйнинг томини учириб кетди'ning rasmi

Кучли шамол Сардоба туманидаги икки қаватли уй-жойнинг том қисмини учириб юборди Бу ҳақда Сардоба тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.

"Жорий йилнинг 19 январь куни кучли шамол натижасида "Қўрғонтепа" маҳалласидаги икки қаватли уй-жойнинг том қисмига талофат етган. 

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ. Воқеа жойига туман ҳокими Абдуазим Хидиров бошчилигида тегишли ташкилот ходимлари келиб, юзага келган талофат оқибатларини бартараф этиш бўйича амалий ишлар бошлаб юборилган", — дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар