АсосийDunyo

Италияда президентлик сайловлари бошланмоқда

'Италияда президентлик сайловлари бошланмоқда'ning rasmi

Италия парламенти бугун, 24 январь куни республика президентини сайлашни бошлайди. Бу ҳақда Еuronews маълум қилмоқда.

Мамлакат Қонунчилигига кўра, ҳар иккала палата аъзолари ҳам, ҳудудлар вакиллари ҳам бир қатор овоз беришади– мингдан ортиқ сайловчи.

Овозлар тўплангандан сўнг, давлат раҳбари бўлишга муносиб шахснинг исми маълум бўлади.

Италияда тартиб бўйича энг узун президентлик сайлови 16 турдан иборат.

Бу сафар вазият санитария инқирози билан мураккаблашгани айтилади.

Пандемия шароитида аввалги тор кабиналардан воз кечилгаб, масофани сақлаш ва дезинфекция қилиш қоидалари жорий қилинган.

Амалдаги бош вазир Марио Драги ва собиқ ҳукумат раҳбари Силвио Берлускони президентлик пойгасининг фаворитлари сифатида қайд этилган. Бироқ Берлускони берган баёнотида пандемияга қарши курашда мамлакатнинг сиёсий бирлигини сақлаб қолиш учун номзод бўлишдан бош тортганини маълум қилган.

    Бошқа янгиликлар