Бокс бўйича Тошкентда ўтаётган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида иккинчи кун беллашувлари кеча ўз якунига етди.
Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитасининг маълум қилишича, унда икки нафар ўзбекистонлик рингга кўтарилди.
Дастлаб -57 кг вазн тоифасида Дилшод Абдулмуродов ироқлик Муҳаммед Макассесга ҳеч қандай имконият қолдирмай, ғалабага эришган. Бироқ -91 кг оғирликда рингга кўтарилган Жавоҳир Тоғаймуродов имкониятни бой бериб қўйгани айтилади. Маълумотга кўра, беллашувда тожикистонлик Давлат Болтаев устунлик қилган.






