23 январь куни АҚШнинг Анахайм шаҳрида (Калифорния штати) бўлиб ўтган UFC 270 иштирокчиларининг кафолатланган гонарарлари миқдори маълум қилинди.
Мазкур турнинг асосий жангида оғир вазн тоифаси чемпиони Фрэнсис Нганну ҳакамлар қарори билан франциялик Сирилл Ганн устидан ғалаба қозонди. Камерунлик "йиртқич" жанг учун 600 минг доллар кафолатланган пул мукофотини олган бўлса, рақиби Ганн эса 500 минг долларга эга бўлди.
Қуйида иштирокчиларнинг қанча ишлаб олгани бўйича рўйхат билан танишингиз мумкин.
Фрэнсис Нгунну - 600 минг доллар
Сирил Ганн - 500 минг доллар
Брендон Морено - 200 минг доллар
Дейвисон Фигейредо - 200 минг доллар
Мишель Перрейра - 100 минг доллар
Саид Нурмагомедов - 75 минг доллар
Коди Стэманн - 65 минг доллар






