Ижтимоий тармоқда тарқалган Чортоқ туманида "Nexia" автомобили пастликка тушиб кетганлиги бўйича маълумот ЙҲХББ қуйидаги маълумотларни берди.
21 январь куни соат 18:00 ларда, Наманган вилояти, Чортоқ тумани ҳудудидан ўтувчи 4P-117B автомобиль йўлининг 1-километрида ҳайдовчи, 1983 йилда туғилган С.Т. "Nexia" русумли автомобилини бошқараётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, эҳтиётсизлиги оқибатида пастликка тушиб кетган.
Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.






