АсосийJamiyat

Коронавирусга қарши эмланиш бўйича Самарқандда рекорд кўрсаткич қайд этилди

'Коронавирусга қарши эмланиш бўйича Самарқандда рекорд кўрсаткич қайд этилди'ning rasmi

Самарқанд вилоятида коронавирусга қарши қўлланган вакциналар миқдори 5 миллион дозадан ошди. Бу — ҳудудлар орасидаги рекорд кўрсаткич, дея хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, 21 январда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 116 573 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 23 400  нафарни,
2-босқич эмланганлар 42 091  нафарни,
3-босқич эмланганлар 51 082  нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 41 258 650 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 19 157 451  нафарни,
2-босқичда эмланганлар 14 334 884 нафарни,
3-босқич эмланганлар 7 766 315  нафарни ташкил қилди.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
Самарқанд вилояти (19 109 доза),
Тошкент шаҳри (18 224 доза),
Фарғона вилояти (11 691 доза) қилди.

Биринчи доза билан эмлаш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 89,3 фоизни, тўлиқ босқичларда эмланиш кўрсатчики эса 67,1 фоизни ташкил қилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар