Ижтимоий тармоқда "Lacetti" русумли, автомобиль ҳайдовчиси транспорт воситаларининг оқимига қарама-қарши тарзда ҳаракатланганлиги акс этган видео тарқалди ва кенг жамоатчилик муҳокамаларига сабаб бўлди.
Видео юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув олиб борилди.
Қоидаларни қўпол тарзда четлаб ўтган "Lacetti" русумли, 30M114HA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси К.Р.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 128⁵-моддаси тартибида баённома расмийлаштирилди.






