АсосийJamiyat

1 февралдан сув ҳисоблагичсиз ичимлик сувидан фойдаланувчи аҳолига 4 турдаги истеъмол меъёрлари қўлланилади

'1 февралдан сув ҳисоблагичсиз ичимлик сувидан фойдаланувчи аҳолига 4 турдаги истеъмол меъёрлари қўлланилади'ning rasmi

"Ўзсувтаъминот"нинг расмий баёнот беришича, ҳозирги кунга қадар истеъмолчилар ичимлик ва оқова сув хизматларидан фойдаланишида, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан қарийб 200 турдан ортиқ тасдиқланган истеъмол меъёрлари мавжуд бўлган.

Соддалаштирилган ва шаффоф ҳисоблаш тизимини жорий этиш мақсадида, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 3 январ куни 3-сонли қарори қабул қилинган. Унга асосан, мавжуд қоидаларга тегишли ўзгартиришлар киритилиб, меъёрлар тўлиқ оптималлаштирилиши таъминланган.

Жумладан, мазкур қарорга биноан, аҳоли томонидан автотраспорт воситалари, йирик қорамол, от, қўй-эчки ва паррандалар учун аввал ҳисобланаётган истеъмол меъёрлари тўлиқ ҳисобдан чиқариб ташланган.

Натижада, жорий йилнинг 1 февраль кунидан бошлаб республикамизнинг барча ҳудудларида сув ҳисоблагичсиз ичимлик сувидан фойдаланувчи аҳоли истеъмолчиларига 4турдаги қуйидаги истеъмол меъёрлари қўлланилаган: 

  • ичимлик сувини кўча колонкасидан ташиб ичувчилар учун киши бошига кунлик 50 литр;
  • ичимлик сув тармоғига уланган, сув бериш жадвали асосида сув бериладиган хонадонлар учун киши бошига кунлик 200 литр;
  • ичимлик суви тармоғига уланган хонадонлар учун киши бошига кунлик – 350 литр;
  • сув сепиш ва суғориш майдонининг ҳар 1 метр квадрати учун кунлик 15 литр этиб белгиланди.

Шунингдек, сув ҳисоблагичсиз ичимлик сувидан фойдаланувчи истеъмолчиларда ҳовуз (бассейн), микроиқлим ёки фаввора мавжуд бўлганда, ичимлик сув истеъмоли ҳажми ичимлик сув қувурининг сув ўтказиш қуввати бўйича ҳисобланиши маълум қилинди.

Бу каби ҳолатларда, истеъмолчиларга ичимлик сувидан ҳисоблагичлар орқали фойдаланиш тавсия этилмоқда. Ҳисоб-китобларга кўра, сув ҳисоблагичидан фойдаланиш ичимлик суви харажатларини камида 2 баробардан 20 баробаргача қисқартиради. 

Сув таъминоти ва оқова сув хизматлари борасида коррупцион ҳолатларга дуч келсангиз, “Ўзсувтаъминот” АЖ комплеанс-назорат бошқармасининг 55 коди билан 503-10-55 “Ишонч телефони”га, stopcorruption@umail.uz электрон почтасига ва @UzsuvAnticorruptionBot телеграм ботига мурожаат қилиш сўралмоқда.  

 

    Бошқа янгиликлар