АсосийJamiyat

2021 йилда 141 181 нафар киши ишонч телефонларига пенсия масаласида мурожаат қилган

'2021 йилда 141 181 нафар киши ишонч телефонларига пенсия масаласида мурожаат қилган'ning rasmi

Пенсия жамғармаси томонидан мазкур мурожаатларни Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ ўз вақтида ҳамда сифатли ижро этилиши қатъи назоратга олингани айтилади.

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси матбуот хизматининг маълум қилишича, жамғарма "Ишонч телефони"га 2021 йил давомида 141 181 та мурожаат келиб тушган. Шундан, 138 991 та мурожаат бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилган, 2 190 та мурожаат бўйича қўшимча ўрганишни талаб қилганлиги муносабати билан ижро учун қабул қилинган.

"Шунингдек, 2 190 та ёзма мурожаат ҳам келиб тушган. Шундан пенсия ва нафақа тайинлаш масаласида 1 664 та ёки 76,0%, пенсия ва нафақа тўлови бўйича 415 та ёки 19,0%, пенсия таъминотига тегишли бўлмаган бошқа масалалар 111 та ёки 5,0% мурожаатлар ҳисобланади",-дея маълум қилинади.

Қайд этилишича, энг мурожаат этган ҳудудлар Тошкент вилояти 18 780 та ёки 13,3%, Тошкент шаҳар 16 138 та ёки 11,4%, Самарқанд вилояти 15 160 та ёки 10,8%, Қашқадарё вилояти 14 135 та ёки 10,0%, Андижон вилояти 12 423 та ёки 8,8%, Сурхондарё вилояти 10 753 та ёки 7,7%, Фарғона вилояти 9 546 та ёки 6,8% ни ташкил этади.

    Бошқа янгиликлар