"Ўзгидромет" хабар беришича, бугун кундуз куни Ўзбекистонда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин.
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида кечаси баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши кузатилади. Туман тушиши эҳтимолдан йироқ эмас. Жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 7-12° илиқ, шимолда 3° совуқ, 2° илиқ бўлади.
Шунингдек, пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 10-12° илиқ бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 0-5° илиқ бўлади.






